Get Mystery Box with random crypto!

Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтиб | Nishonga Tegadi ️

Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб:
— Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, - деса
Шер тулкига:
— Бор чиқиб ҳал қил, - дебди.
Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди:
— Шуми зўринг? Яна борми, - дебди.
Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди:
— Яна зўринг борми, - деса
Шер бўрига қараб:
— Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, - дебди.
Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб:
— Аҳмоқ, айиқни ҳам айтмабсан-ку, - дебди.

@tegadi | Tesha tegmagan gaplar