Get Mystery Box with random crypto!

​​Бир куни сайёҳлар тимсоҳлар сайрига боришибди. Улар тимсоҳла | Nishonga Tegadi ️

​​Бир куни сайёҳлар тимсоҳлар сайрига боришибди. Улар тимсоҳларни томоша қилиб махсус қайиқда сузиб борар экан, ҳалиги тимсоҳхонанинг эгаси қирғоқдан туриб бақирибди:
— Ким ўзини сувга ташласа ва менинг олдимгача тирик сузиб кела олса, 1 миллион доллар бераман.

Ҳамма жим. Ҳеч ким ташламасмиш. Шунда бирдан бир эркак сувда пайдо бўлибди, мўжизани қарангки, тимсоҳлар унга ташланмабди, у ҳам қирғоққача сузиб борибди. Ҳалиги хўжайин бояги эркакнинг мардлигига қойил қолиб, айтилган пулни берибди. Мукофот пулини олган эр-хотин хурсанд бўлиб меҳмонхонага келишибди. Шунда ҳалиги эркак:
— Ўлай агар, сувга мен сакраганим йўқ, мени кимдир орқамдан итариб юборди, — дебди.
Хотини эса:
Ўша мен эдим, азизим, — дебди.

P.S.: Ҳар қандай муваффақиятимиз ортида аёлларимиз туради. Шундоқ экан, уларни қадрлайлик!!!

Кимга юборишни ўзингиз биласиз!
- Жайдари ҳазиллар

@tegadi | Теша тегмаган гаплар