Get Mystery Box with random crypto!

Ҳудудларда ҳоким ёрдамчиси билан бирга администрация ёрдамчиси | tbytb

Ҳудудларда ҳоким ёрдамчиси билан бирга администрация ёрдамчиси ҳам бўлади

Президент Фармони билан давлат ва фуқаролар ўртасида ҳамкорликни янги тизимини ташкил этиш, давлат органларида мурожаатларини кўриб чиқишнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш ва жойларда муаммолар ҳал этилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш мақсадида янги Давлат хизматчиси лавозими жорий этилди.

Шунингдек, сўнгги пайтларда Халқ қабулхоналари фаолияти етарли самара бермаётгани, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйиб, асосан сансалорлик билан шуғулланаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқараётгани сабабли Халқ қабулхоналари институтини кучайтириш юзасидан айрим вазифалар белгиланди.

Жумладан, Халқ қабулхоналари ходимларига таъсирчан чора сифатида давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузиш ва судга юбориш ҳуқуқи берилмоқда.

Ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва жойлардаги вазиятдан келиб чиқиб, тезкор чоралар кўриб бориш мақсадида Халқ қабулхоналари фаолиятини янги ташкил этилаётган Администрация раҳбари ёрдамчилари мувофиқлаштириб боради ва улар бевосита ҳудудларда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда Администрация раҳбари ёрдамчилари штатлари мавжуд штат бирликларини қисқартириш эвазига ташкил этилади.