Get Mystery Box with random crypto!

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупци | tbytb

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;
пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса:
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида;
унча оғир бўлмаган жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида;
оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;
ўта оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида;
пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса:
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун-базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;
унча оғир бўлмаган жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида;
оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида;
ўта оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида;
пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:
анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн беш фоизи миқдорида;
кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн фоизи миқдорида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, икки ёки ундан ортиқ қидирувда бўлган шахсларнинг яширинган жойи ҳақида бир вақтда хабар берганлиги учун эса — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон қарори.