Get Mystery Box with random crypto!

#ИИВ_буйруғи #Биласизми ИИО ходимлари ва уларнинг оила аъзо | tbytb

#ИИВ_буйруғи #Биласизми

ИИО ходимлари ва уларнинг оила аъзолари қандай ижтимоий ҳимоя қилинади?

ИИВнинг 2022 йил 1 октябрдаги 404-сон буйруғига асосан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари қуйидагилар орқали ижтимоий ҳимоя қилинади:

уй-жой билан таъминлаш ёки яшаш шароитини яхшилаш;
ижтимоий (моддий) ёрдам кўрсатиш;
енгил автотранспорт воситаларни сотиб олиш учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида қарз бериш;
олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома) бериш;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган)да бир марталик нафақа тайинлиш;
тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти;
ходимлар фарзандларини Вазирлик тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш ва бошқалар.

Буйруққа кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги мурожаатлар тўлиқ электрон тарзда қабул қилиниши йўлга қўйилади.

@iiv_huquqiy_targibot