Get Mystery Box with random crypto!

Самарақанд вилоятида туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмал | tbytb

Самарақанд вилоятида туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар, Нарпай, Каттақўрғон ва Пахтачи туманларида туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилди.

Бугун Каттақўрғон туманида ўтказилган хизмат олди йўриқномасида ушбу бўлинмаларни самарали хизмат олиб боришлари ва хизматлари давомида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчикка қарши курашиш, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, содир этилган жиноятларни барвақт фош этиш мақсадида, 12 та Nexia-3 русумли хизмат автомашиналари вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан тантанали равишда топширилди.

Каналимизга қўшилинг

https://t.me/samiibuz