Get Mystery Box with random crypto!

Давоми: Минтақавий аксилтеррор тузилмаси 2004 йилнинг 1 январи | tbytb

Давоми:
Минтақавий аксилтеррор тузилмаси 2004 йилнинг 1 январидан эътиборан фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур тузилма зиммасига ахборот алмашиш, чегара ва божхона қўмиталарининг, махсус хизматларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш орқали террорчиликнинг олдини олиш вазифаси юкланган. Тузилма таркибида кенгаш ва ижро қўмитаси фаолияти йўлга қўйилган. Кенгашга 6 давлат махсус хизматлари раҳбарларининг вакиллари киритилган. Ижро қўмитасида эса ўзаро тасдиқланган лавозимларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан вакиллар ишлайди.
ШҲТнинг навбатдаги 3-саммити 2003 йил 28-29 май кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтказилди ва унда ташкилот фаолиятига раислик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Респуб¬ликасига берилди.
Ўзбекистон Республикаси ШҲТга раислик қилган даврда ташкилотнинг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари тўлиқ шакллантирилди. Буни ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2004 йил 16-17 июндаги Тошкент шаҳрида ўтказилган тўртинчи саммити мисолида яққол кўришимиз мумкин. Унда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг шаклланиш даври якунланганлиги қайд этилди. Саммит якунлари бўйича Тошкент декларацияси, ШҲТнинг ваколатлари ва иммунитетлари тўғрисидаги Конвенция, наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битим, ташкилот ва унинг органлари фаолиятига доир бошқа муҳим ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекис¬тон Республикасининг ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг тегишли миллий маҳкамаларнинг янги таҳдид ва хуружларга қарши туришдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган доимий учрашувларини ўтказиб туриш ҳақидаги ташаб¬буси қўллаб-қувватланди.