Get Mystery Box with random crypto!

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд ша | tbytb

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро майдонда ХХI аср бошида пайдо бўлди. Ушбу нуфузли ташкилотнинг тарихига назар соладиган бўлсак, уни тузиш йўлидаги дастлабки қадам Россия ва Хитой давлатлари раҳбарларининг учрашувида эришилган “Ғарб” ва “Шарқ” ўртасидаги мувозанатни сақлаш мақсадида минтақадаги “бешлик” давлатларни қамраб олган янги ташкилот тузиш бўйича келишувдир. Унинг асоси 1996 йилнинг 26-27 июнь кунлари Хитойда “Шанхай бешлиги” — Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари давлат раҳбарлари учрашувида қўйилди. Учрашув чоғида давлатларнинг туташ чегараларига доир масалалар кўриб чиқилди. “Бешлик” раҳбарларининг навбатдаги учрашуви 1997 йил 24-25 июнь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида ўтказилиб, унда ўзаро туташ чегараларда қуролли кучларни қисқартириш бўйича иккита битим имзоланди.