Get Mystery Box with random crypto!

​13 феврал куни IT Park мажмуасида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов б | SOLIQ YANGILIKLARI

​13 феврал куни IT Park мажмуасида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов билан IT тизимларида фаолият юритаётган ҳамда соҳа тизимидаги ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда вазир сўз олиб, қатор долзарб масалаларни ўртага ташлади. Хусусан, энг муҳим йўналишлардан бири ахборот технологиялари соҳасида етук кадрлар тайёрлаш эканини қайд этди.

2021 йилдан бошлаб халқаро “IT” сертификатларини қўлга киритган ёшларга харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш вазифалари белгиланди. Кейинги икки йилда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 300 минг ёшни компьютер технологиялари йўналишида бепул ўқитиш, масофавий таълимни ва дарсларни онлайн ўтказиш имкониятини яратадиган “Онлайн, Рақамли, Хавфсиз ихтисослаштирилган мактаб”, “Олий таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизимларини яратиш ва ишга туширилади.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган очиқ мулоқотда вилоятлик ёшлар ҳам онлайн шаклда ўз саволларини йўллаб туришди. Вазир уларнинг фикрлари ва режалари билан қизиқди. Ёшлар мамлакат келажаги. Келажакда муҳим ўрин тутадиган соҳада уларни қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб масаласи дейиш мумкин. Вазирликнинг бу борадаги ишларини олқишласа бўлади. Учрашув якунида эса IT парк, янги қурилаётган иншоотлар бўйлаб экскурсия уюштирилди.