Get Mystery Box with random crypto!

Айни пайтда Давлат раҳбари бошчилигида видеоселектор йиғилиши | @TATU_QF_Yoshlar_ittifoqi

Айни пайтда Давлат раҳбари бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда хотин-қизлар учун янги имкониятлар таъкидлаб ўтилди:

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади;

ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

Янги
ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.