Get Mystery Box with random crypto!

ТЕЖАМ Сўзларга назар солдим ва уларнинг ўлмаслигини кўрдим. | Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

ТЕЖАМ

Сўзларга назар солдим
ва уларнинг ўлмаслигини кўрдим.

Бирор сўз йўқолиб қолмайди.
Йўқолиб кетмайди.

Кўнгил кўзгуси бўлган сўзлар
инсоннинг қадари ҳамдир.

Тилимиздан чиққан,
товушга айланган ва
янграган сўзлар билан
ўз тақдиримизни ёздик. Ёзамиз ҳам.

Тортилган "уф" ҳам беҳуда кетмайди.

Сўзлар биздан аввал
охиратга етиб боражак
парчаларимиздир.

Бугун қандай фоже кўрсак,
қандай ҳаёт яшасак,
эски сўзларнинг қиёфаларидир.
Айтилган сўзларнинг моддий шаклидир яъни.

Агар истиқболни тузатмоқ истасак,
сўзларни тузатмоқ керак аввало.

Ёлғон бўлсин,
рост бўлсин,
ҳеч бир сўз ўлмайди.

Шоҳнинг тилидан чиққан бўлсин у,
гадонинг овозидан таралган бўлсин,
хоҳ гўдак,
хоҳ йигит,
хоҳ мўйсафид,
хоҳ эр,
хоҳ аёл;

хоҳ мақтов,
хоҳ таҳқир бўлсин у,
ўлмайди.

Ундан ҳам каттароқ ҳақиқат шуки,
сўзлар бизнинг аслимиздир.

Ҳар бир сўз ғишт каби
бизнинг маҳшардаги танамиз иморатини барпо қилади.

Акром МАЛИК.

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!