Get Mystery Box with random crypto!

Тош ОИТС. Маркази.

Telegram kanalining logotibi tashoits — Тош ОИТС. Маркази. Т
Telegram kanalining logotibi tashoits — Тош ОИТС. Маркази.
Kanal manzili: @tashoits
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 287
Kanalning ta’rifi

ОИВ/ОИТС бўйича саволлар бўлса (97) 480-01-83, 71-249-75-98 ва 71-242-81-53 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин!
Telegramdan Мурожат учун
@MutahasisMaslahati

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2021-02-01 19:46:42
Вакцина қандай ишлайди?

Вакцинани қабул қилгандан сўнг антитаналар (иммуноглобулинлар) пайдо бўлади. Антитаналар фақат 5-7 кундан кейингина аниқланади, улар 20-22 кундан кейин максимал миқдорга етади.

Шундан кейин антитаналарнинг сони камаяди ва бир неча ойдан кейин умуман йўқолади ёки жуда кам бўлади.

Лекин бунда иммунологик хотира сақланиб қолади, унинг ташувчилари кичик Т- ва B-лимфоцитлар ҳисобланади. Агар вакцина иккинчи марта танага юборилса, у ҳолда антитаналар жуда тезроқ, яъни 1-2 кундан кейин пайдо бўлади.

@tashoits
78 views@tashoits tashoits, edited  16:46
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:12:02
«Карантинга қайтишга умуман асос йўқ» – Отабеков Ўзбекистонда британча штамм билан боғлиқ вазият ҳақида

@tashoits
90 views@tashoits tashoits, edited  15:12
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:00:16
Коронавируснинг мутация штаммлари вирусдан тузалганлар учун хавф туғдирмайди

Хушхабарни коронавирус бўлиб тузалган танишларга етказинг!

@tashoits
129 views@tashoits tashoits, edited  12:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:51:11 ​​Коронавируснинг "британча" штаммининг аломатларини биласизми?

Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати коронавируснинг "британча" деб аталувчи янги штаммига йўтал, кучли чарчоқ, томоқ ва мушаклардаги оғриқ каби белгилар хос эканлигини, аммо ҳид ва таъм сезмаслик аломати эса аввалги штаммдагига қараганда камроқ учраётганини аниқлади.

Идоранинг хулосалари Aнглияда тасодифий танлаб олинган ва "COVID-19" ташхиси қўйилган 6 минг кишининг маълумотларини қайта ишлаш натижасида чиқарилди.

Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигини ўзгариши) орасида.

Касалланганларнинг аксариятида ушбу учта аломатдан камида биттаси намоён бўлмоқда.

Статистика идораси ходимлари янги "COVID-19" штаммига ижобий тест олишдан олдин бир ҳафта давомида беморлар бошдан кечирган аломатларни таҳлил қилдилар. Улар "асл" (аввалги) штаммни юқтирганларнинг аломатлари билан таққосланди.

Бунда 2020 йил ноябрь ойининг ўрталаридан 2021 йил январь ойининг ўрталарига қадар касал бўлган одамларнинг натижалари ҳисобга олинди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, янги штамм биринчи ҳолатда бўлгани каби учта эмас, иккита ген билан мос келади.

3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
• 35 фоизи йўтал;
• 32 фоизи чарчоқ;
• 25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
• 21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.

Олдинги штамм билан касалланган 2,5 минг кишилик гуруҳдан:
• 28 фоизи йўтал;
• 29 фоизи чарчоқ;
• 21 фоизи мушак ва тана ;
• 19 фоизи эса томоқ оғриганини айтган.

Маълум бўлишича, янги штаммни юқтирганларнинг 16 фоизи таъм сезувчанлигини, 15 фоизи ҳид сезиш қобилиятини йўқотган. Бу эски штамм билан касалланган одамлардагига қараганда камроқ (иккала ҳолатда ҳам 18 фоиз).

Бош оғриғи, нафас олиш қийинлишуви ёки диарея ва қайт қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар икки штаммда ҳам бир хил бўлган.

Олимларнинг фикрига кўра, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилиши ва инфекцияни келтириб чиқарадиган аломатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги штаммни юқтирганларнинг организмида вирус интенсив равишда кўпайиб кетиш эҳтимоли юқорироқ. Бу эса инфекциянинг бутун танага кенгроқ тарқалишига ҳамда кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

@tashoits
162 views@tashoits tashoits, edited  06:51
Ochish/sharhlash
2021-02-01 05:39:08
Ассалому алайкум. Ваалайкум ассалом. Бугунги кун Сизларга ҳам бизларга ҳам муборак ва барокатли бўлсин! Яхши сифатларимиз бизларни тарк этмасин.

@tashoits
151 views@tashoits tashoits, edited  02:39
Ochish/sharhlash
2021-01-31 15:08:38
#Эслатма Бугун, 31 январь — ойнинг сўнгги куни.

Эртага, 1 февраль санасидан пул ўтказиш хизматлари айрим жойларда ишламаслиги мумкин.

Шу сабабли интернет, мобил алоқа телефон ва онлайн телевидение хизматлари учун тўловларни амалга оширишни унутманг!

@tashoits
173 views@tashoits tashoits, edited  12:08
Ochish/sharhlash
2021-01-31 12:10:48
#Тезкор
Ўзбекистонга яна кучайтирилган қатъий карантин қайтади... Агар фуқаролар карантин қоидалари ва хавфсизлигига амал қилмаса

Бу хақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баходир Юсупалиев огоҳлантирди

@tashoits
306 views@tashoits tashoits, edited  09:10
Ochish/sharhlash
2021-01-31 07:20:15
COVID-19 нинг Британия штамми: Болалар хавф остидами?

Қиролича Мария номидаги Лондон университети катта ўқитувчиси Дипти Гурдасанининг айтишича, янги штаммнинг болалар ва 19 ёшгача бўлган ўсмирлар учун юқумлилик даражаси юқори бўлиб, ушбу ёш гуруҳида симптомларнинг пайдо бўлиш эҳтимоллиги юқори.

Касалланган болаларда вирус бир қатор ўзига хос симптомлар билан кечади: чарчоқ кузатилади, аксарият беморлар одамови бўлиб қолади, инжиқлик ва йиғлаш ҳолатлари кўпаяди. Кўпчилик бош оғриғидан шикоят қилади. Шунингдек, симптомлар қаторига қорин ва томоқдаги оғриқлар ҳам киритилган. Коронавируснинг янги штамми билан касалланган деярли барча болаларда тана ҳарорати 37 даражагача кўтарилган, учдан бир қисмидан ортиғида эса иштаҳа йўқолган.

Илк бор Британияда аниқланган коронавируснинг янги тури шу кунга қадар 60 мамлакатда қайд этилган.

@tashoits
187 views@tashoits tashoits, edited  04:20
Ochish/sharhlash
2021-01-31 05:49:13
Ассалому алайкум. Ваалайкум ассалом. Бугунги кун Сизларга ҳам бизларга ҳам муборак ва барокатли бўлсин! Яхши сифатларимиз бизларни тарк этмасин.

@tashoits
180 views@tashoits tashoits, edited  02:49
Ochish/sharhlash
2021-01-30 20:17:56
Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев халққа мурожаат қилди

@tashoits
463 views@tashoits tashoits, edited  17:17
Ochish/sharhlash