Get Mystery Box with random crypto!

Нега Дипломатия университети ДТМ сайтида чиқмаяпти? ЖАВОБ: | Tarixdan testlar | Bahrom Hikmatov

Нега Дипломатия университети ДТМ сайтида чиқмаяпти?

ЖАВОБ:
Чунки Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида тестдан олдинги бирламчи имтиҳон ҳам бўлади. Яъни бирламчи имтиҳондан ўта олмаганлар, тестга киритилмайди.

Шу сабабли ҳозирча ДТМ сайтидан ЖИДУни танлаш имкони йўқ.

Унда қаердан ҳужжат топширсак бўлади?

Aбитуриентлар https://admission.uwed.uz манзилида онлайн ариза тўлдиришади.

Aризалар 2022 йил 5 июлгача қабул қилинади.

ЖИДУ дастлабки имтиҳонидан ўта олмаган абитуриентлар бемалол кейинчалик ДТМ сайтида бошқа 5 та йўналишни танлашлари мумкин бўлади.

Дастлабки имтиҳон ЖИДУ ҳудудида 1-7 июль кунлари ўтказилади.

Дастлабки имтиҳон ҳақида батафсил маълумот:
https://uwed.uz/uz/announcements/view/104

ЖИДУ йўналишлари ва тест ўтадиган мутахассислик фанлар мажмуаси рўйхати:

1) Халқаро муносабатлар

Тарих (3,1 балл)
Чет тили (2,1 балл)

2) Сиёсатшунослик

Тарих (3,1 балл)
Чет тили (2,1 балл)

3) Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)

Математика (3,1 балл)
Чет тили (2,1 балл)

4) Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)

Тарих (3,1 балл)
Чет тили (2,1 балл)


@xushnudbek