Get Mystery Box with random crypto!

1988-йил 28-апрелда Тинч океани узра 7300 метр баландликда уча | Yashirin Tarix

1988-йил 28-апрелда Тинч океани узра 7300 метр баландликда учаётган Boeing-737 самолёти фюзелажининг (томи) бир қисми учиб кетган. Ҳодиса самолёт Гавайи ороллари орасидаги Хило-Гонолулу йўналиши бўйича ички парвозни амалга ошираётган пайтда юз берган.
Самолёт ҳавога кўтарилганидан 23 дақиқа ўтгач, дастлабки олти қатор ва учувчилар кабинаси устидаги олти метр узунликдаги қисм кўчиб кетган. Жиддий шикастланганига қарамай, тажрибали учувчи самолётни аэропортга қўндиришга муваффақ бўлган. Қурбонлар бўлмаган.

Обуна учун: @YashrinTarix