2022-07-23 06:56:36
ЯККАБОҒДА МАЪНАВИЯТ БАЙРАМИ
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан санъат, адабиёт, маънавият ва маърифат соҳаси вакилларидан иборат маънавият карвони “Янги Ўзбекистон — инсон қадри улуғланган юрт” номли эзгу ғоя остида Яккабоғ тумани сари йўл олди.
Маънавият карвони Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ тумани бўлинмаси томонидан тантанали равишда кутиб олинди. Воҳамизнинг таниқли шоир-у бахши, санъаткорлар-у зиёлиларидан тузилган Тарғибот гуруҳи аъзолари туманнинг чекка қишлоқларида халқ орасида бўлиб, бахшичилик, шеърхонлик, дилтортар қўшиқлари ва шўх рақслари билан эл-улусга байрамона кайфият улашдилар. Ана шундай тадбирлардан бири туманнинг тоғ олди ҳудудида жойлашган “Соҳибқирон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ташкил этилди. Воҳа булбуллари Маҳматмурод бахши, Алмамат Шарипов, шоир Лочин Элмуҳаммад ва умидли хонандалар Аброр Эргашев, Аббос Муҳаммадиев Она Ватан, Юрт, Янги Ўзбекистон мадҳ этилган шеър-у қўшиқлари билан барчага олам-олам завқ бағишлади. Қарши давлат университети доценти Холмурод Каримов сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлар, ёшлар маънавий камолоти ҳақида тўлқинланиб нутқ сўзлади.
Тадбир давомида шеърхонлик, китобхонлик викториналари ҳам ташкил этилди.
Лочин ЭЛМАТОВ,
шоир, Кўкдала туманидаги 93-умумтаълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси
https://t.me/targibotchilar_uchun
221 viewsAssalom, 93-maktab , 03:56