Get Mystery Box with random crypto!

⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

Telegram kanalining logotibi taqdirlar_qismatlar_hikoyalar — ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️
Kanaldagi mavzular:
Ибрат
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 109.56K
Kanalning ta’rifi

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади
📖 Ибратли Ҳикоялар
✍ Афоризмлар
🎼 Монологлар
📝 Шеърлар
📨 Статуслар
Реклама: @Reklama24Bot
Админ: @buyukzade
•Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-17 08:49:02
Дунё тўла ўзича зўрлар,
Ўз айбини кўрмаган кўрлар...)!

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
13.7K viewsㅤ, 05:49
Ochish/sharhlash
2024-05-17 06:59:01
Ҳулоса ўзингизадан...

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
10.3K viewsㅤ, 03:59
Ochish/sharhlash
2024-05-17 06:58:02Қўша қаринг.

Барқ уриб ўсган гулларни кўрсангиз, боғбонига офарин дейсиз.
Йиллар ўтсада соғлиғини йўқотмаган, қадди тик, кексайганда ҳам ёшлик тароватини йўқотмаган аёлларни кўрганингизда эса  кўнглингиздан "турмуш ўртоғи яхши одам экан-да, ҳаётда қийинчилик кўрмагани сезилиб турибди", —деган ўй кечади.
Ҳар холда мен шундай ўйлайман.

Бир қизни биламан(хозир кап-катта аёл, қуда-андали), қиз бола пайти кўримсизгина бўлар, усти кийимга ёлчимас; на уйлик,  на тузукроқ кўчалик либоси бўлар, доим елкасини қисиб юрарди. Тақдир тақозоси билан яхши жойга келин бўлди-ю,  бирдан гул-гул очилиб кетди. Оҳорли либослар, яхши шароит уни тез ўзгартирди. Бора-бора характерида ҳам ўзгариш сезилди. Энди у одомови қиз эмас, дилбар, дилдор аёлга айланган эди. Турмуш ўртоғи туфайли  иззат-эътибор топди.

Яхши, тарбияли хонадоннинг қизи кунда жанжал бўладиган хонадонга келин бўлди. Ўн йил ўтар-ўтмас оиласига шунчалик мослашибдики, уни танимай қолдим. Турмуши ундан жанжалкаш аёлни ясаб улгурганди
Бунақа мисоллар жуда кўп.

" Бир иш билан банкка бордим,—дейди танишим. Елкалари эгилиб қолган бир аёл кирди. Иккаламизнинг навбатимиз олдинма кейин бўлгани учун гаплашиб ўтирдик. Ўқитувчи экан. Қачонлардир гўзал бўлгани қош-кўзидан билинсада, юзидаги чарчоқ ва бемаҳал тушган ажинлар ёшини анча катта кўрсатарди. Анча ўтирсак-да, суҳбатимиз давомида сира нолимади. Мен эса бу ажинлар сабабини топа олмадим. Бир пайт эшикдан бир эркак сўкиниб кириб келди, аёл ўрнидан сапчиб туриб кетди.
— Ўн минутда чиқаман деган эдинг,кириб кетганингга бир соат бўлди!Эркак ўдағайлар, назаримда аёлнинг букчайган елкалари янада букиларди"
Жуда кўп мисоллар келтирмоқчи эдим, вақтингизни олишни истамадим.
Фақат бир гапни айта оламан жуфти билан қўша қаришни истайдиган,  умрнинг кузакларида бир меҳрибонга зор бўлиб ёлғиз қолишни истамайдиган инсонлар(ҳоҳ эркак бўлсин, ҳоҳ аёл) йўлдошини эъзозлайди. Тириклигида жуфтига озор берганлар, алал оқибат ёлғизликка маҳкум бўладилар

Қўша қаришлик ҳам бир саодатдир. Барчамизга шундай бахт  насиб қилсин.

Феруза Салходжаева.

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
9.4K viewsㅤ, 03:58
Ochish/sharhlash
2024-05-17 06:30:51
8 ой аввал мен қиз фарзандни дунйога келтирдим, ярим йилдан сўнг фарзандимиз бизники эмаслигини сезиб қолдик! Ха бу жуда хам ёмон...

Биз эрим билан тест қилдик, тест натижалари сезганимиздай фарзанд бизники эмаслигини аниқлади. Бутун шаҳар шифохоналарини ва ҳокимиятни бошимизга кўтардик, аммо ҳақиқий фарзандимизни топа олмадик. Ҳаётимиз тубдан ўзгариб кетти, менинг гумоним ҳамширадан эди аммо ҳамшира алмаштирганини исботлай олмадик!

Бир куни ақлбовар қилмайдиган ҳодиса юз берди, эримнинг компьютерида беҳосдан бир файлга кириб қолдим, файлдаги дахшатли нарсани кўриб ҳушимни ёқотдим чунки файлда ҳамшира ва эримнинг
...

Давоми бу ерда
8.7K viewsDavronoff, 03:30
Ochish/sharhlash
2024-05-17 02:02:22
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА:

Яхшилик эшикларини,
Омонлик эшикларини,
Соғлик эшикларини,
Неъмат эшикларини,

Барака эшикларини,
Куч-қувват эшикларини,
Дўстлик эшикларини,
Раҳмат эшикларини,

Ризқ эшикларини,
Илм эшикларини,
Мағфират эшикларини,
Муҳаббат эшикларини.

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ БИЗ УЧУН ОЧСИН!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
25.5K viewsㅤ, 23:02
Ochish/sharhlash
2024-05-17 01:59:01
СЛИМ БОДИЙ оздирувчи аёллар учун

ПРEМИУМ СИФАТЛИ МАТEРИАЛ СЛИМ БОДИЙ: 

Ўрамимиз ҳаво ўтказадиган ва эластик полиестер ва латексдан тайёрланган. Ажойиб мослашувчанлик қоринни қаттиқ текислаши ва орқа ўриндиқларни текислаши мумкин. 
10 000 МАРТА ТEСТ: Бизнинг қорин бўшлиғимиз 10 000 та синовдан ўтди ва эластиклиги, мустахкамлиги ва бардошлилиги бўйича барқарор. 
КЎП қиррали: тана шакллантирувчи қорин бўшлиғини текислаш ва қум соати шаклини яратишга ёрдам беради.
Белни қисқартиради, орқангизни қўллаб-қувватлайди, ҳолатни яхшилайди, туғруқдан кейинги тикланиш. У спорт залларида, офисларда ва йога студияларида ишлатилиши мумкин. 
У бизнинг кийимимизда яхши яширинган бўлади.

Маҳсулот нархи:
Ўрта (Л, ХЛ):  59.000 сўм
Катта (2ХЛ, 3ХЛ):  59.000 сўм
Кичик (С, М):  59.000 сўм


БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН
https://100k.uz/oqim/477483
https://100k.uz/oqim/477483

Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд
9.6K viewsㅤ, 22:59
Ochish/sharhlash
2024-05-16 19:02:59
Э Р Т А Г А  Ж У М А

Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
Яхши дам олинг хайр тонггача!

Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Росулуллоҳ кирсин тушларизга
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг

        ХАЙРЛИ ТУН

Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
11.6K viewsㅤ, 16:02
Ochish/sharhlash
2024-05-16 18:59:02
ТАХЛАШ УЧУН ШКАФ

Storage Wardrobe Модель 88105
— Либосларингиз учун идеал ва қулай танлов!

Қулай ва сифатли
маҳсулот!
Кийимларни тоза ва озода асрайди!
Йиғиш учун осон ва олиб юришга ҳам қулай
Сиз либосларингизни тоза асраш учун уни таҳлашингиз ва ёпиб қўйишингиз кифоя. Storage Wardrobe'да сизнинг кийимларингиз учун мебель иси ва мебелнинг бўёқларининг ҳиди ўрнашиб қолмайди!

Махсулот ранги ва нархлари:
Кулранг: 227.000 сўм
Жигаранг: 227.000 сўм
Қизил ранг: 227.000 сўм

БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН
https://100k.uz/oqim/481900
https://100k.uz/oqim/481900

Тўловни махсулотни қўлингизга олганда қиласиз
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш ҳизмати мавжуд

2 та махсулот ҳарид қилган мижозга буюртма мутлоқо текинга етказиб берилади.
8.6K viewsㅤ, 15:59
Ochish/sharhlash
2024-05-16 18:58:02 Ибрат.

Синган ойна теорияси.


1969 йилда жиноятчилик юксак бўлган ўлкаларнинг бирида жиноятчилик бўйича психолог Филип Зимбардо бир тажриба ўтказади.

Жиноятчилик юқори бўлган туманлардан бирига олд капоти салгина очиқ бўлган автомобилни қолдиради. Худди шу моделдаги автомобилни худди шу ҳолатда бойлар яшайдиган туманда ҳам қолдиради.

Жиноятчилик юқори бўлган туманда 24 соат ичида автомобилнинг ҳамма жойини ечиб олиб ўғирлаб кетишади, фақат капоти қолади. Бойларнинг маҳалласида эса бир ҳафтада ҳам ҳеч ким автомобилга тегинмас эмиш.

Профессор бир ҳафтадан сўнг ўз шогирдларига автомобилнинг бир ойнасини синдиришни буюради. Шогирдлар автомобилнинг фақатгина бир ойнасини синдириб қочишади.

Оқшомга қадар автомобил умуман таниб бўлмайдиган ҳолга келади. Барча ойналар синган, капотларига чизиб ташланган ва ичи ахлатга тўлиб кетибди.

Зимбардо шундай хулосага келади: “Илк ойнанинг синишига йўл қўймаслик керак ёки синган ойнани энг қисқа замонда тузатиб қўйиш керак, токи бошқалар бундан жасорат олиб бошқа ойналарни ҳам синдириб ташлашмасин.”

Оддий тил билан тушунтирадиган бўлсам, ҳар ким ўзи учун жуда қадрли, ҳар кимнинг ўз ҳаёти ўзи учун қадрли ҳисобланади, ҳар қандай ҳолатда ҳам бировларни ҳаётингизга аралаштирманг, уларни ҳаётингиз ойналарини синдиришига йўл қўйманг, у ким бўлишидан қатъи назар, хоҳ отангиз, хоҳ онангиз, хоҳ бошқа яқинингиз, доимо ҳаётингиз жиловини ўз қўлингизда ушланг.

Ва шу билан бирга атрофингизни тозалаб туринг, агар атрофингиз биринчи тумандагидек, ўғри муттаҳамларга тўла бўлса, ҳаётингизни қанчалик ҳимоя қилманг, барибир синдиришади.

Атрофингиздаги муҳит яхши бўлган пайтда эса ҳаётингиз жиловини маҳкам тутинг, бирорта ҳам ойнангизни синдиришларига йўл қўйманг.


ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
7.7K viewsㅤ, 15:58
Ochish/sharhlash
2024-05-16 17:19:49 #ибрат

ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?

Умидсизликка тушма!
Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.

Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
9.3K viewsㅤ, 14:19
Ochish/sharhlash