Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада қарийб 300 минг АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуни | 🇺🇿ТАНҚИД ВА ТАРАҚҚИЁТ

Фарғонада қарийб 300 минг АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жуда кўп миқдордаги хорижий валютани ноқонуний равишда қўшни давлатга олиб чиқилишининг олди олинди.

Хусусан, Фарғона туманида яшовчи, 1985 й.т. Т.Ж. Қўқон шаҳрида ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқародан 152 минг 663 АҚШ долларини олиб, Қирғизистон Республикасига ўтказиш мақсадида, Фарғона туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган Р.Р.га етказиб бериш учун кетаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, ўзбек-қирғиз давлат чегарасига яқин бўлган Фарғона туманининг Миндон қишлоғида кутиб турган Р.Р. ҳам ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона туманида яшовчи, 1992 й.т. М.Ш. Фарғона шаҳрида фуқаро А.Т.дан 140 минг 54 АҚШ долларини олиб, Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсга етказиб бериш мақсадида “Фарғона-Водил” йўналишида давлат чегараси томон ҳаракатланаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, А.Т. ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси тергов бўлими томонидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot