Get Mystery Box with random crypto!

TanqidlarUz

Telegram kanalining logotibi tanqidlaruz — TanqidlarUz T
Telegram kanalining logotibi tanqidlaruz — TanqidlarUz
Kanal manzili: @tanqidlaruz
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.10K
Kanalning ta’rifi

TanqidlarUz haqqoniy va eksklyuziv
axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir.
Bizga xabar, foto va video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"
Бизга хабар йўллаш учун 👇
👉 Мурожаатлар 📝 @tanqidlarUz1_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 18:49:45 #Таҳрирсиз
Мени мурожаатим кимгалигиниям билмайман. Светофорга камера қўйган "барака топгур" тадбиркорларгами ё йўлга чизиқ чизадиган ташкилотларгами тўғриси билмайман. Лекин, Қўқон қишлоқ светофори, Ғалча қишлоқ светофори, Нестле светофори, Қумқўрғон чоррахаси светофори, Жахон бозори чоррахаси светофорида чизиқлар умуман кўзга кўринмайди. Камера бор тўхташ чизиғи йўқ, йўлни ажратиб турувчи чизиқлар йўқ хисобида. Бу светоформи ё "тузоқ"? " Барака топгур" тадбиркорлар янги авлод светофорлари ўрнатишдию ерга чизилган чизиққа эътибор беришмабди. Бу эътиборсизликми ё атайлаб қилинганми одам хайрон. Бирорта светофорда таймер йўқ. Нимага камераси бор ссетофорларда таймер йўқ, камерасиз светофорларда таймер бор. Илтимос қилардим, тенглик шуми? Камераси бор ссетофорларга хам таймер қўйинлар э. Қачонгача юрагимизни ховучлаб ўтамиз светофор тагидан? Масъуллар илтимос биз хайдовчиларга хам қулайлик яратиб беринглар. Ғалча светофорда, нестле светофорда, қумқўрғон светофорда қўшимча секцияга мухтож. Чапга буриламан деган хайдовчилар поровоз бўлиб кетяпти, тирбандликлар юзага келяпти. Илтимос юқоридагиларни назоратга олинглар.

Бизга хабар йўллаш учун

Мурожаат учун

@TanqidlarUzBot

@TanqidlarUzB

Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz
244 views15:49
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:38:33
Азиз обуначиларим Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар  ёр бўлсин!
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат билан @TANQIDLARUZ
440 viewsedited  15:38
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:14:41 Наманган вил.– Учқўрғон туман ҳокими Ж.Риззаевга мурожаат Биз Учқўрғон туман 5-сонли мактаб ота-оналари туман хокими Жахонгир Риззаевга Мурожаат қилмоқчимиз. Бизнинг мурожаатимиз шундан иборатки сизнинг харакатлатингиз натижасида мактаб ўқувчиларига қулай…
1.4K views10:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 22:31:27 Наманган вил.– Мингбулоқ туман ҳокими муаммоларни эшитмай қўйганми?

Ассалому алейкум. Мен, Казакалиев Михаил-1гурух ногиронман. Шу йилнинг 4 июл куни мен Мингбулок туман Хокими номига ариза езиб, бир марталик моддий ёрдам сураган эдим. Мана бугун 30 август куни, мен хали жавоб олганим йук. Ахир бир ой ичида туман хокимлиги жавоб бериш керак эдику. Ё ногирон одамлар эътиборсиз колиб, жавоб олишга хам хакки йукми уларда? Телефон номерим. +998884680807

Бизга хабар йўллаш учун

Мурожаат учун

@TanqidlarUzBot

@TanqidlarUzB

Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz
1.9K viewsedited  19:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 22:14:01
Учқўрғонда Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси арафасида гемодиализ маркази фойдаланишга топширилди

“Ўзбекистон тиббиёти - инсон қадри учун” шиори остида мамлакатимизнинг, хусусан Учқўрғон тумани тиббиёт тизимида хам қатор ижобий ўзгаришлар бўлди

Жумладан, 2022 йил январ ойидан бошлаб, аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида 576 мингдан зиёд Уйчи, Норин, Учқўрғон туманлари аҳолисига хизмат кўрсатадиган туманлараро 50 ўринли қўшма шикастлар ва юрак-қон томир маркази ишга туширилди

Бизга хабар йўллаш учун

Мурожаат учун

@TanqidlarUzBot

@TanqidlarUzB

Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz
1.7K viewsedited  19:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 22:01:39 Ассалому алайкум! Ушбу мурожаат орқали шуни маълум қиламизки, Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори 1-иловаси 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестациядан ўтмаслиги белгиланган эди. Шунга асосан, 2017 йилда олий тоифа олган ва 15 йилдан ортиқ стажга эга педагоглар 2022 йил май-июнь ойларида аттестацияга жалб этилмади. Бироқ орадан 3 ой ўтиб Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йил кунги 425 сонли қарори 2-иловаси 11-бандига асосан ушбу тартиб бекор бўлди. 2022 йилдаги аттестация жараёнида 572-сонли қарор амалда бўлган. Муаммо шундаки, эндиликда минглаб олий тоифага 2017 йилда ўтган ва стажи 15 йилдан ортиқ педагоглар сентябр ойидан оддий мутахассис тоифасига тушириб қўйилди. Шу тоифа асосида ҳақ тўланадиган бўлди. Бу ерда педагогнинг айби нимада? ахир улар ВМнинг қарори асосида аттестациядан ўтишмаганку. Ўша пайтда Вазирлик айтиш керак эди: Биз билмай карор чиқартириб кўйдик, шунака айтамиз, қайтамиз, мақсадимиз педагогларни касбидан бездириш, пировардида Ўзбекистон таълимини емиришни бош мақсад қилиб олганмиз деб мард бўлиб айтганда бу каби аросатда қолганлар ёзда тоифадан ўтиб олармиди?! Ҳар қалай Вазирлар Маҳкамасига 425-сонли қарорни имзолатиш учун Ўзтрансгаз ёки Коммунал хизмат агентлиги ёхуд қишлоқ хўжалиги вазирлиги олиб кирмагандир-а? Мақсад бу ерда тоифалар орасида тўланадиган маблағда ёки аттестациядан қочишда эмас. Шунчаки, ўқитувчини устидан калака қилиб, уларни устидан кулган ҳолда олий тоифали ўқитувчиларни бира тўла мутахассис тоифасига тушириб қўйилганида ва ноябр ойидаги бўладиган аттестациягача айнан ўша йилда 572-сонли қарорнинг юқоридаги бандига ишониб аттестациядан ўтмаган педагогларга имконият берган ҳолда тоифалари сақланиб турилишида. Унда нега ўша май-июнь ойларида шу каби педагогларни аттестацияга жалб этилмади деган саволга на Саидов, на Тошкенбоев жаноблари жавоб бера олмаяпди. Чунки ўқитувчини, педагогни тажриба қуёни сифатида ўрганиб қолишган. 25 кундан ортиқ вақт мобайнида ушбу муаммо ижтимоий тармоқларда ўта баҳс-мунозара ва эътирозларга сабаб бўлсада Республика Адлия вазиримиз жаноб Русланбек Қуролтаевич ёки унинг ўринбосарлари жим туришганига ҳайронманда. Бошқа соҳада шу каби норозиликлар бўлса 3 соат ичида жуда ўзлари бўлмасада матбуот хизмати раҳбари муносабат беришга устаси фаранг бўлиб кетишгандику. Ё юқоридаги ҳар икки таълимга алоқадор ташкилот билан келишиб олганмисизлар. Ўзбекистонда қонунларнинг аниқ ва бир хилда ишлашига масъул бўлган яна бир орган бор. Бу Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари. Яна қайтариб айтаман: Аниқ ва бир хилда ишлашига! Қарор ижросидаги бу номутаносибликка аниқлик киритишда тизимингиздаги бошқарма орқали аниқлик киритиб ижобий ҳал қилиб берсангизлар юртимиздаги айнан шу муаммода турган, таълим тизимидан кўнгли совиб, ишига қараб эътибор олмай бундан буёғига эътиборга яраша ишлайдиган 1000 га яқин педагогларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилган бўлардингиз

Бизга хабар йўллаш учун

Мурожаат учун

@TanqidlarUzBot

@TanqidlarUzB

Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz
1.6K views19:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:53:14 Наманган вил.– Учқўрғон туман ҳокими Ж.Риззаевга мурожаат

Биз Учқўрғон туман 5-сонли мактаб ота-оналари туман хокими Жахонгир Риззаевга Мурожаат қилмоқчимиз. Бизнинг мурожаатимиз шундан иборатки сизнинг харакатлатингиз натижасида мактаб ўқувчиларига қулай бўлиши учун мактабнинг эски биноси бузулиб янги замонавий мактаб қурулиши бошланди. Мактаб қурулиши якунлангунига қадар фарзандларимизни ўқиб туриши учун қулай ва шароити яхши бўлган 1-сонли мактабга вақтинча кўчириб туришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Аслида бу муаммони сизгача етказилмасдан туман халқ таълими мудирини буйруғи билан хам хал қилса буларди. Аммо 1-мактабнинг валломат директори фарзандларимизни мактабга киргизишга тўсқинлик қилмоқда. Аслида биз мактаб директорини уйидан жой сўрамадик балки давлатни мулки бўлган бинода вақтинча халқнинг болаларини ўқиб туришини сўрадик. Лекин бу валломат директор 1-мактабни ўз номига хатлаб олгандек тўсқинлик қилмоқда. Ахир президентимиз катта ташаббус билан биз ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ қурамиз халқнинг хар қандай манфаатларини химоя қиламиз деб турган пайтда нима учун бу валломат халқни болаларини сарсон қилмоқда. Кимдир ёки мутасадди ташкилотлар бу ахмоқ директорга ўз ўрнини кўрсатиб сиёсий бахо бера оладими. Ёки шу оддий муаммони хам президентга мурожаат қилишимиз керакми. Жахонгир Ризаев қўл остингизда Таълимга жавоб берадиган Ўринбосарингиз Сардор Хакимович бор шуларга бир оғиз топшириқ қилсангиз бу муаммони 1 дақиқада хал қилиб керак бўлса 1-мактаб валломат директорини ўзини мактабга киритмай қўяди. Сиздан илтимос  бу мурожаатимизни тезда хал қилиб берасиз деган умиддамиз. Чунки тез орада мактаб бошланади.

Бизга хабар йўллаш учун

Мурожаат учун

@TanqidlarUzBot

@TanqidlarUzB

Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz
1.8K views18:53
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:14:45
Бизга хабар йўллаш учун

Мурожаат учун

@TanqidlarUzBot

@TanqidlarUzB

Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz
2.3K views18:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:03:24
Наманган тумани Тошбулоқ МФЙ Мустақилликнинг 5 йиллиги кўчасида жойлашган Ободонлаштириш бошкармаси корхонаси олдидаги канализация тармоғи носозлиги "Наманган сув таъминоти" МЧЖ Худудий оқава тозалаш корхонаси Тошбулоқ бу‌лими мутахассислари томонидан бартараф қилинди.

Бизга хабар йўллаш учун

Мурожаат учун

@TanqidlarUzBot

@TanqidlarUzB

Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz
2.0K viewsedited  17:03
Ochish/sharhlash