Get Mystery Box with random crypto!

#Бастиан Мана бу постни ўқиб ўтирган дўстидан Бастиан 'нима ҳ | Tanish Gaplar

#Бастиан

Мана бу постни ўқиб ўтирган дўстидан Бастиан "нима ҳақида ёзилган, таржима қилиб бер", деб илтимос қилибди.

Дўсти бу ерда банкдан бир мартада паспортсиз фақат 100$ олиш мумкинлиги ҳақида ёзилганини айтибди.

Бастиан ҳайрон бўлиб, "агар у кишига 500$ керак бўлса, уйига паспорт учун бориб келар экан-да?", деса, дўсти "Йўқ, шунчаки, 5 марта ташқарига чиқиб, қайтиб кириш мумкин", дебди.

Бастиан бу ишдан мантиқ топа олмай, ҳайрон бўлиб турса, дўсти нима дейишини билмай "Бастиан, бу соғлом турмуш тарзига тарғибот. Ўзинг ўйла, ҳар сафар кўчага чиқиб қайтганингда ҳаракатланганинг сабабли қон юришади. Ундан ташқари, ҳар сафар кўчага чиқиб қайтганингда тоза ҳаводан нафас оласан, энг муҳими, бизнинг гўзал, мусаффо осмонимизни томоша қилиш бахтига эга бўласан!", дебди.

Бастиан соғлом турмуш тарзининг бу шаклдаги тарғиботига қойил қолибди. Германияга қайтганида банкир танишларига бу ажойиб ғояни таклиф қилишни кўнглига тугибди..

Каналга уланинг: @tanishgaplar
https://t.me/joinchat/AAAAAFcXIzDwy2CiGT2TOA