Get Mystery Box with random crypto!

Кўкдала мактабларида “Яшил макон” акцияси доирасида педагогика | Ta’lim yangiliklari

Кўкдала мактабларида “Яшил макон” акцияси доирасида педагогика коллежи тажрибаси ўрганилади

Мамлакатимизда атроф-муҳит озодалиги, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш орқали инсон саломатлигини асраш мақсадида “Яшил макон” акцияси давом этмоқда.

Ўтган йили баҳор фаслида акция доирасида 10 мингдан ортиқ мактабларда 1,5 млндан ортиқ дарахт кўчатлари ўтказилди. Ушбу хайрли ишлар айни куз мавсумида ҳам давом эттириш режалаштирилган. Бу борада Кўкдала педагогика коллежининг тажрибасини намуна сифатида эътироф этиш жоиз.

Вилоятга сафар давомида вазир ушбу таълим муассасасида бўлиб, кўп йиллик меҳнат эвазига коллеж ҳудудида яратилган боғлар, яшил маконни бориб кўрди. Коллеж раҳбари билан бирга ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахт кўчати экиш, уни парваришлаш тажрибаси билан ўртоқлашилди.

Ушбу тажрибани Кўкдала ва Чироқчи туманларидаги 200 дан ортиқ мактабларга татбиқ этишга келишиб олинди. Учрашувда “ҳудудни яшил маконга айлантириш нафақат кўркам маскан бўлади, балки шу орқали болаларга маънавият олиб кирилади. Табиатга меҳр уйғонади, бундай болалар кўнглидаҳеч қачон ёмонлик бўлмайди” деб таъкидланди.