Get Mystery Box with random crypto!

ДАСТУРЧИ ЎҚИТУВЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ Маълумки, 2019 йилдан Ўзбек | Ta’lim yangiliklari

ДАСТУРЧИ ЎҚИТУВЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Маълумки, 2019 йилдан Ўзбекистонда дастурлаш соҳасини ривожлантириш мақсадида “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳа асосида 3 йил давомида жуда кўплаб ўқувчилар, ўқитувчилар дастурлаш соҳасини ўрганиб, юқори натижаларга эришди. Жумладан, 2021 йил лойиҳа доирасида Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-информатика, ахборот-коммуникация технологияларини чуқур ўқитишга ихтисослашган мактаб “Спарк” автомобили билан тақдирланди. Шунингдек, ўқитувчилар учун ташкил этилган ТОП-100 танловида бугунга қадар вилоятдан 47 нафар ўқитувчилар ғолибликни кўлга киритди. Бугун ҳам ушбу танлов ғолиблари сифатида вилоятимиздан 6 нафар информатика фани ўқитувчилари тақдирланди. Уларнинг ҳар бирига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан банк пластик карталарига 5 400 000 сўм ташлаб берилди. Танлов ғолибларини бугунги ютуқ, қолаверса 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” касб билан табриклаймиз!