Get Mystery Box with random crypto!

#КУН_НАФАСИ 1 ОКТЯБРЬ –ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ Бугун Ў | Ta’lim yangiliklari

#КУН_НАФАСИ
1 ОКТЯБРЬ –ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг соҳавий мукофотлари билан тақдирланган Тошкент вилояти ҳалқ таълими тизимида фаолият юритаётган устоз-мураббийларни 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар
куни” байрами муносабати билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тизимда фаолият юритаётган 66 нафар устозлар, "Халқ таълими фидойиси", "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тантаналар вилоятнинг муҳташам “Ёшлар маркази” саройида бўлиб ўтди. Тадбир давомида таълим тизимида узоқ йиллар фаолият юритиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган Онахонлар эътироф этилган “Бу –менинг онам” китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш
@toshkentvxtb