Get Mystery Box with random crypto!

#Инфографика 2022 йилда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузи | Ta’lim yangiliklari

#Инфографика

2022 йилда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, "Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ҳамда қўшимча дастурлар доирасида халқ таълими тизимидаги жами 787 та умумтаълим мактабларида қурилиш-тиклаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Умумтаълим муассасаларининг 51 тасида янгидан қурилиш, 461 тасида реконструкция ҳамда 275 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга қадар 484 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Объектларнинг фойдаланишга топшириш жадвалига мувофиқ ўқув йилида ҳам таъмирлаш ишлари давом этадиган мактаб ўқувчиларини маҳаллий ҳокимликлар таклифлари асосида бошқа ижтимоий соҳа объектларига кўчирган ҳолда узлуксиз таълим жараёнлари олиб борилиши чоралари кўрилган.