Get Mystery Box with random crypto!

ЭНГ ЯХШИ НЕМИС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ГЕРМАНИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИ Хориж | Ta’lim yangiliklari

ЭНГ ЯХШИ НЕМИС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ГЕРМАНИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Хорижий тилларни оммалаштириш агентлигида "Энг яхши хорижий тил ўқитувчиси" Республика танловида ғолиб бўлган немис тили ўқитувчиларининг Германиянинг пойтахти Берлин шаҳрига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Агентлик директори Санжар Обидов ва Халқ таълими вазирлиги департамент директори Лазиз Хўжақулов ўқитувчиларга бўлғуси сафар бўйича ўз тавсия ва таклифларини берди.

Эслатиб ўтамиз, Республикамизнинг барча ҳудудларидан ғолиб бўлган 14 нафар немис тили ўқитувчиси бугун кечда Берлин шаҳридаги Гёте институтига икки ҳафталик малака ошириш курсларида ўқиш учун жўнаб кетишади.

Ушбу малака ошириш курслари немис тилини ўқитишни инновацион ва ўқувчиларни қизиқтира олувчи методик-дидактик тамойилларга асосланган бўлиб, бу курсларда шунингдек офлайн ва онлайн-дарслар учун интерфаол услубларни ўқитишга ҳам қаратилган.

Ўқитувчиларимизга бехатар сафарлар ва ўқишларида омад тилаб қоламиз!