Get Mystery Box with random crypto!

Гематология марказидаги “Меҳрли мактаб”да илк бора 'Биринчи қў | Ta’lim yangiliklari

Гематология марказидаги “Меҳрли мактаб”да илк бора "Биринчи қўнғироқ" садолари жаранглади

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Меҳрли мактаб"да ҳам илк бор биринчи қўнғироқ садолари жаранглади.

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ташкил этилган тадбирда марказда даволанаётган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда шифокорлар иштирок этди.

Дастлаб, ўқувчилар ва уларнинг устозлари ижросида давлатимиз мадҳияси ижро этилди. Сўнгра ўғил-қизлар Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, юртимиз мустақиллигини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар куйлашди.

Байрам тадбиридан сўнг “Меҳрли мактаб”нинг 1-синфига қадам қўйган жажжи ўқувчиларга Президент совғалари топширилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram