Get Mystery Box with random crypto!

Мароқли ёзги таътилдан сўнг янги ўқув йили бошланди. Қўлларида | Ta’lim yangiliklari

Мароқли ёзги таътилдан сўнг янги ўқув йили бошланди. Қўлларида гул, қалбда ҳаяжон билан севимли мактаби томон ошиқаётган ўқувчи-ёшларнинг севинчлари чексиз. Бугун Тошкент вилояти Янгийўл туманимиз ёшларини ўз бағрига чорлаган 56 та умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди.

Мактабларда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди. Мактаб остонасига қадам қўйган тумандаги 3753 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” топширилди.

@talimda