Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажб | Ta’lim yangiliklari

#Сўраган_эдингиз

Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажбурийми?

#Савол
Мен математика фани ўқитувчисиман. Яқинда методистимиз малака оширишга чиқишим лозимлигини айтди. Мени эса малака оширишга чиқишга эҳтиёжим йўқ. Умуман малака ошириш курсларига чиқмасам бўладими? Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажбурийми?

#Жавоб
Педагог ходимлар эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши учун асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака оширишга чиқиши зарур.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ педагог ходимлар асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, улар билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.

Соддароқ тилда тушинтирадиган бўлсак, педагог ходим ўз қақтида малака ошириш курсларига чиқмаса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.

Шу сабабли педагог ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.

@talimda