Get Mystery Box with random crypto!

Британиядаги мактаб ўқувчиларига йўталиш ва аксириш тақиқланди | Ta'lim Yangiliklari | Rasmiy kanal✅

Британиядаги мактаб ўқувчиларига йўталиш ва аксириш тақиқланди
September 2, 2020 by Таълим / Образование
Пандемия сабабли Буюк Британиянинг мактабларида бир қатор ноодатий тақиқлар жорий этилди. Хусусан, баъзи таълим муассасаларида ҳазил сифатида йўталиш ва аксириш тақиқланди. Агар ўқувчи қоидани бузса дарсдан чиқариб юборилади. Коронавирус ҳақида ҳазиллар ҳам тақиқланган.
Ҳожатхонага киришнинг ҳам янги қоидалари жорий этилди. Масалан, Дерби мактабларидан бирида ҳар бир синф ўз ҳожатхонасига эга ва «бошқаларнинг» ҳожатхоналарига кириш жиддий жиноят сифатида қабул қилинадиган бўлди.
Кўплаб британиялик талабалар кун бўйи бир синфда бўлишлари ва ҳатто бошқа гуруҳлар билан аралашмаслик учун столларида овқатланишлари керак бўлади. Синфлар орасидаги фарқни ажратиш учун баъзи мактабларда турли хил рангдаги пойабзал белгилари ҳам мавжуд.