Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.23K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama olinmaydi

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-09-23 08:56:29 Коллеж, техникумларга тест синовлари санаси аниқ бўлди

2023-2024-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га кириш тест синовлари 2023-йил 26-29-сентябр кунлари 2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:

-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синови 5 та фан бўйича ўтказилади. Тестни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин боришлари керак.


@Talim_Vazirligi
43.6K views05:56
Ochish/sharhlash
2023-09-22 18:14:52
Мактаб ва боғчаларга тарқатилган ёд препарати истеъмоли тўхтатилди

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Кўрсатма хати” эълон қилинди.


@Talim_Vazirligi
44.1K views15:14
Ochish/sharhlash
2023-09-22 18:12:40 Профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари

2023-2024-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум) га кириш тест синовлари 2023-йил 26-29-сентябр кунлари 2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:

-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.

Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:

1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);
2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);
мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

@Talim_Vazirligi
42.8K views15:12
Ochish/sharhlash
2023-09-22 16:18:19
Алифбога 6-марта ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида алифбо ислоҳоти бўйича илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда таклиф сифатида ишчи гуруҳ томонидан 28 та ҳарф, 1 та ҳарфлар бирикмаси ва тутуқ белгисидан таркиб топган алифбо лойиҳаси эълон қилинган. Шу орқали шу пайтга қадар кўп мураккабликларни юзага келтираётган ҳарфлар ислоҳ қилиниши айтилган.

Лойиҳада:
• O‘ o‘ ни Õ õ
• G‘ g‘ ни Ğ ğ
• Sh sh ни Ş ş
• Ch ch ни C c ҳарфига ўзгартириш таклиф этилмоқда.

Аввалроқ Мичиган университети профессори Темур Хўжа ўғли Rost24.uzʼга берган интервьюсида шу кунгача Ўзбекистонда алифбо 5 марта алмаштирилганини айтган эди.


@Talim_Vazirligi
44.6K views13:18
Ochish/sharhlash
2023-09-21 23:25:20
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

♡ Яҳши амал жаннатга йўлак,
♡ Савобларнинг совғаси бўлак,
♡ Чин юракдан билдирай тилак,
♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

ЖУМА МУБОРАК!

Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

@Talim_Vazirligi
23.4K views20:25
Ochish/sharhlash
2023-09-21 17:11:32
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашишга ариза my.gov.uz (ЙИДХП) орқали электрон тарзда қабул қилинади.

Имтиҳон ўтказиладиган кунлар Билимни баҳолаш агентлиги томонидан олдиндан эълон қилинади.

ҚР-код қўйилган малака сертификати ёки маълумотнома талабгорга my.gov.uz орқали тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида юборилади.

@Talim_Vazirligi
26.9K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2023-09-21 16:59:19 Расман: Сентябрдан 10-11-синф ўқувчилари ўзи хоҳлаган фанларни танлаб ўқиши керак

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув дастурлари амалиётга киритилди.

Бунда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинган.

10–11-синфлардаги 14 та мажбурий фанлар такомиллаштирилган янги ўқув режа асосида ўқувчилар 8 та мажбурий фан ва 2 та танлов фан (кимё-биология, математика физика, тарих-ҳуқуқ, она тили ва адабиёт-чет тили)ни танлайди.

Сиз 10-11-синф ўқувчиси бўлсангиз, фанларни танлаб ўқияпсизми?

@Talim_Vazirligi
27.4K viewsedited  13:59
Ochish/sharhlash
2023-09-21 14:29:02
Тўлов-контракти асосида ўқишга кирган талабалар президент имтиёзи билан давлат грантида ўқийди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинди.

Унга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналиши (ўзбек гуруҳи)га энг юқори – 189 балл тўпланган аммо тўлов-контракт асосида тавсия этилган қуйидаги абитуриентлар:

1. Ахатова Азиза Шухрат қизи (ID 4853579);
2. Абдулвохидова Мухайёхон Лутфулло қизи (ID 3828815);
3. Хўжабеков Убайдулло Неъматович (ID 4760075);
4. Иргашева Мухлиса Азизбек қизи (ID 4849242);
5. Тилаволдиев Санжар Зафаржон ўғли (ID 4849316) президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.

@Talim_Vazirligi
29.0K views11:29
Ochish/sharhlash
2023-09-20 14:09:32 Ўқитувчилар учун янгича аттестация имтиҳони кейинги йил сентябрдан жорий этилади

Бу муддат президент қарорида белгиланган.

Аввалроқ энди ўқитувчилар олдингидай тест кўринишида эмас, балки бошқача 2 та босқичли имтиҳондан ўтиб тоифа олиши маълум қилинганди.

-босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар 2-босқичга ўтади.

-босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Янги тартиб бу йил 20 та туманда синовдан ўтиши керак. Унгача бошқа ўқитувчилар тақдири нима бўлади, ҳозирча номаълум.


@Talim_Vazirligi
40.6K viewsedited  11:09
Ochish/sharhlash
2023-09-20 08:57:21
Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий этилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қабул қилинди.

Унга кўра 2023-йил ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар дафтари”га киритилган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

Мазкур қарорда қуйидагилар назарда тутилади:

“Ёшлар дафтари”га киритилган талаба ёшларнинг давлат ташкилотларида амалиёт ўтаган вақтида субсидия ажратиш;

Амалиётни давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига мувофиқ амалиётни ўташ дастури асосида амалга ошириш;

Давлат олий таълим муассасалари билан биргаликда битирувчиларнинг амалиёт давридан кейин иш ўринларига жойлашишларига кўмаклашиш.

@Talim_Vazirligi
40.5K views05:57
Ochish/sharhlash