Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.26K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama olinmaydi

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2023-07-03 15:42:43
Мақсадли қабул қандай амалга оширилишини биласизми?

Мақсадли қабулни танлаган абитуриент мазкур таълим йўналиши бўйича ҳам мақсадли (абитуриентнинг доимий яшаш ҳудуди учун мақсадли қабул параметрлари ажратилган бўлса), ҳам умумий танловда иштирок этади.

Мақсадли қабулни танламаган абитуриент эса мазкур таълим йўналиши бўйича умумий танловда иштирок этади, лекин мақсадли танловда иштирок этмайди.

Юқоридаги расм орқали мақсадли қабул қандай амалга оширилиши бўйича тўлиқроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Изоҳ: расмда келтирилган рақамлар мисол сифатида кўрсатилган бўлиб, Тошкент тиббиёт академиясига ажратилган квоталар бундан фарқ қилади.

@Talim_Vazirligi
14.7K viewsedited  12:42
Ochish/sharhlash
2023-07-03 08:29:35
Бир абитуриентга тушган савол бошқа абитуриентга қайта тушиши мумкинми?

Саволга Билимни баҳолаш агентлиги мутахассиси жавоб берди:

Тест синовлари бир кунда икки сменада бўлиб ўтади. Биринчи сменада тушган тест вариантлари иккинчи сменада такрорланмайди.

Тест синовлари 15 кун давомида 2 сменада бўлиб ўтадиган бўлса, ҳар бир смена учун тегишли фанлар бўйича алоҳида тест топшириқлари базаси шакллантирилади.

@Talim_Vazirligi
20.1K viewsedited  05:29
Ochish/sharhlash
2023-07-02 21:31:15 #янгиликлар

Бу йилги кириш имтиҳонларида қандай ўзгаришлар бўлади?

- Бу йилги тест синовлари учун 30 мингдан ошиқ янги тест саволлари тайёрланди;

- Бу йилги имтиҳон саволларида мураккаб тестлар 50% гача камайтирилди;

- Сертификатлар масаласи илгари 10 минга яқин эди бу йил бу кўрсаткич 70 мингга яқин кўрсаткични кўрсатмоқда. (7 баробар ошган)

- Бугунги кунда 48 та имтиёз тури мавжуд бўлиб, uzbmb.uz сайти орқали билиб олишлари мумкин;

- Касбий ижодий имтиҳон топширувчи абитуриент 10-июлгача ҳужжатини топшириб бўлиши керак;

- 1-фани хорижий тили ижодий бўлган таълим муассасаларида Билим ва малакани баҳолаш агентлиги  томонидан 4 та кўникма бўйича имтиҳон олинади;

- Ҳар бир абитуриент натижаси 24 соатда эълон қилинади ва абитуриент шахсий кабинетида шаклланади;

- Бу йилги тест синовлар ёпиқ биноларда бўлиб ўтади;

- 1-сменада 45 мингга яқин, 1 кунда 90 мингдан ортиқ абитуриент имтиҳон топширади.

- Математика, физика ва кимё фанларидаги мураккаб масала тестлар олиб ташланган.

- Бу йил тест синовлари 92 та ёпиқ бинода ўтказилади. Бинолар маҳаллий ҳокимликлар томонидан совутгичлар билан таъминланади.


@Talim_Vazirligi
29.7K views18:31
Ochish/sharhlash
2023-07-02 07:05:27
#Абитуриент2023 #Қабул2023

ОТМларга кириш учун техникумнинг қизил дипломига балл қўшиладими?

Олий таълим муассасаларига киришда абитуриентга техникумни қизил диплом билан битиргани учун ҳеч қандай балл қўшилмайди.

Рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси маълумотларига техникум томонидан берилган диплом маълумотлари киритилмайди.

Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишда умумий ўрта таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан рўйхатдан ўтадилар.

Қўшимча маълумот: мактабни олтин, кумуш ёки бронза медал билан битирганларга ҳам қўшимча балл берилмайди.


@Talim_Vazirligi
37.4K viewsedited  04:05
Ochish/sharhlash
2023-07-01 18:20:43 Ўқишни кўчириш учун қандай талаблар бор? — "перевод" ҳақида энг муҳимлари

Ҳадемай ОТМларга кириш имтиҳонлари билан бирга хорижий ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш мавсуми ҳам бошланади.

Хорижий ОТМдан кўчиришда талабгор йўналишига қараб ё тест, ё ижодий имтиҳон топширади. Ўтиш баллари ҳар йили 15-июлгача Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтида эълон қилинади.

Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:

Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.

Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади. Ўтиш баллини тўплолмаганлар "супер-контракт" билан қабул қилиниши мумкин.

Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар "перевод"чилар учун амал қилмайди.

Ўқишни кўчириш учун аризалар 15-июлдан 5-августгача қабул қилинади.

@Talim_Vazirligi
38.6K views15:20
Ochish/sharhlash
2023-07-01 11:09:14
#Abituriyent2023

Тўловни амалга оширгандан сўнг таълим йўналишларини ўзгартирса бўладими?

Ушбу саволга Билимни баҳолаш агентлиги мутахассислари томонидан “Абитуриент-2023“ кўрсатувида жавоб берилди:

Абитуриентларни рўйхатга олиш чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларида 10-июлга қадар, қолган таълим йўналишларида эса 20-июлга қадар давом этади.

Абитуриентлар рўйхатга олиш якунлангунга қадар таълим йўналишларини исталганча ўзгартиришлари мумкин (тест синови учун тўлов амалга оширилган бўлса ҳам).


@Talim_Vazirligi
37.5K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-07-01 06:44:17
Магистратурага қабул бошланмоқда

2023-йил 1-июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланади.

2023/2024-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий http://magistr.edu.uz платформаси орқали 30-июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шу ўринда, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.


@Talim_Vazirligi
37.0K views03:44
Ochish/sharhlash
2023-06-30 18:30:50
Таътил вақтидан унумли фойдаланинг.

Ҳурматли математиклар!

50% лик устамага
имтиёз берадиган сертификат олишни хоҳлайсизу, лекин GMAT халқаро сертификатини олишга қийналаяпсизми? У ҳолда барча математика устозларни 50% устама учун GMAT ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТИ тайёрлов гуруҳига таклиф этамиз.

Фақатгина 31 та тест ишлаш орқали 50% лик устамага имтиёз берадиган сертификатни қўлга киритинг!

Бундан ташқари устоз билан телефон орқали гаплашиб ўзингизни қизиқтирадиган барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. Агар сиз инглиз тилини билмасангиз сизга 0 дан GMAT сертификатига тайёрловчи курсларимизни ҳам мавжуд.

Диққат! Ушбу сертификат фақат математика фани ўқитувчилари учун!

Дарслар 3 июлдан бошланади.

Мурожаат учун:
@RasulovShaxzod31

Курс натижалари ва математиклар гуруҳига қўшилинг
https://t.me/GMATgroup8731
36.7K views15:30
Ochish/sharhlash
2023-06-30 18:30:50 Таътил вақтидан унумли фойдалнинг.

Ҳурматли математиклар!

50% лик устамага
имтиёз берадиган сертификат олишни хоҳлайсизу, лекин GMAT халқаро сертификатини олишга қийналаяпсизми? У ҳолда барча математика устозларни 50% устама учун GMAT ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТИ тайёрлов гуруҳига таклиф этамиз.

Фақатгина 31 та тест ишлаш орқали 50% лик устамага имтиёз берадиган сертификатни қўлга киритинг!

Бундан ташқари устоз билан телефон орқали гаплашиб ўзингизни қизиқтирадиган барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. Агар сиз инглиз тилини билмасангиз сизга 0 дан GMAT сертификатига тайёрловчи курсларимизни ҳам мавжуд.

Диққат! Ушбу сертификат фақат математика фани ўқитувчилари учун!


Дарслар 3- июлдан бошланади.

Мурожаат учун:
@RasulovShaxzod31

Курс натижалари ва математиклар гуруҳига қўшилинг
https://t.me/GMATgroup8731
36.9K views15:30
Ochish/sharhlash
2023-06-30 07:47:36
1-июлдан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланади

100 дан ортиқ касблардан бирини эгаллаш истагида бўлган, жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари my.edu.uz электрон платформаси орқали 2023-йилнинг 1-июл кунидан 20-июл (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

Платформага:

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ИД карта маълумотлари;

3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикамизда 330 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда.

Юқорида онлайн ҳужжат топшириш бўйича видеойўриқнома билан танишишинингиз мумкин.


@Talim_Vazirligi
37.5K views04:47
Ochish/sharhlash