Get Mystery Box with random crypto!

13,5 минг нафарга яқин абитуриент қўшимча қабул параметрлари д | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

13,5 минг нафарга яқин абитуриент қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилди

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг:

180 минг нафарга яқини — умумий қабул параметрлари доирасида;
13,5 минг нафарга яқини — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган.

Жумладан:

ногиронлиги бўлган шахслар — 3,5 минг нафар;
“Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, СОС — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар — 261 нафар;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар — 4,2 минг нафар;
ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари — 2,1 минг нафар;
Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари — 720 нафар;
эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар — 1,9 минг нафар;
камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар — 351 нафар.


@Talim_Vazirligi