Get Mystery Box with random crypto!

TA'LIM24 YANGILIKLARI

Telegram kanalining logotibi talim_tezkor_yangiliklari — TA'LIM24 YANGILIKLARI T
Telegram kanalining logotibi talim_tezkor_yangiliklari — TA'LIM24 YANGILIKLARI
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.01K
Kanalning ta’rifi

TA'LIM24 - Barcha ta'lim oid yangiliklar va ma'lumotlar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!
⚡Reklama xizmat: @SmmAgency_admin
📩 Xabar yuborish: @xabaryuborish_bot

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

3

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-07-08 20:46:29 Tibbiyot yo‘nalishlarida o‘tish ballari qanday?

Tibbiyot yo‘nalishlarida ballar maqsadli qabul bo‘lgani uchun ham ko‘proq hududlarga qarab farqlanadi.

Ro‘yxatdagi sog‘liqni saqlashga oid barcha yo‘nalishlarning 2022-yilgi o‘tish ballari keltirilgan.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari

https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
29.0K views17:46
Ochish/sharhlash
2023-07-08 08:16:33 Сиртқи таълим шаклида педагогик стаж фақат 5 та таълим йўналиши учун талаб этилади

Маълумки, Президентнинг 2022-йил 22-июндаги ПҚ-289-сон қарорига мувофиқ педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан сиртқи таълим шаклига педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стажига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Булар:

бошланғич таълим;
тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
мусиқа таълими;
жисмоний маданият;
технологик таълим.

  Бунда ушбу таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклига халқ таълими тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиб, ҳозирда ушбу тизимда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши белгиланди.

Бошқа таълим йўналишлари учун эса педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стаж талаб этилмайди ва уларга исталган абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
27.9K views05:16
Ochish/sharhlash
2023-07-07 19:50:56
Педагогика йўналиши фақат давлат гранти асосида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишига ўқишга кирган барча талабалар давлат ҳисобидан грант асосида ўқишини айтди.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
28.4K views16:50
Ochish/sharhlash
2023-07-07 15:57:11
«Тиббиётда «суперконтракт»ни олиб ташлаш бўйича ҳукуматга таклиф киритганмиз» – вазир

Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тиббиёт йўналишида «суперконтракт» тўлаб ўқиш масаласида ижобий фикрда эмаслигини айтди. Вазир, шунингдек, тиббиёт йўналишида сиртқи таълим очиш режада йўқлигини маълум қилди.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
27.2K views12:57
Ochish/sharhlash
2023-07-06 13:55:24
Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади

Сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ёшларни талабаликка қабул қилиш тизимини ўзгартиришга оид режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Энди ёшларимизнинг мактабда ўқиган баҳоларини ҳам инобатга олиш амалиётини йўлга қўямиз.

Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади ва унинг натижаларига қараб олийгоҳ, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш имкониятига эга бўлади.

Хабарингиз бор, хорижий тиллардан халқаро сертификати бор абитуриентларга чет тили бўйича имтиҳон топширмаслик имтиёзини берган эдик.

Энди, бу имтиёзни математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро тан олинган сертификати бор ёшларга ҳам татбиқ этамиз”, – деди номзод.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
27.4K views10:55
Ochish/sharhlash
2023-07-06 12:18:11
#Saylov2023

ЎзЛиДеПдан президентликка номзоднинг вакили Бобур Бекмуродов:

— Эндиликда ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг болани, кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни бепул даволашни давлат ўз зиммасига олади.

YUKSALISH HARAKATI
27.2K views09:18
Ochish/sharhlash
2023-07-04 16:32:11
Нега доллар курси ошмоқда ?
Яна ошадими? ёки тушадими? Қанчага? Қаердан энг арзон нархда валюта сотиб олса бўлади?
Билишни хохласангиз бизни каналга уланинг.
Валюта курсларидан ўз вақтида хабардор булинг.
-Бозор курси;
-Банклардаги курслар;
-Доллар курси прогнози…

Каналга уланиш

Telegram | Facebook | Instagram
17.1K views13:32
Ochish/sharhlash
2023-07-04 10:30:24
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
26.8K viewsedited  07:30
Ochish/sharhlash
2023-07-04 08:34:35
#Диққат

Абитуриентлар тўплаган балидан келиб чиқиб ОТМ танлаши мумкин бўлади

Президент қарорига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
27.1K views05:34
Ochish/sharhlash
2023-07-04 07:32:27
#қабул2023 #статистика
#абитуриент

2023-йил 3-июл соат 21:00 ҳолатига кўра, 149 минг 781 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди

Шундан 78 минг 235 нафари аввалги йил битирувчилари, 71 минг 546 нафари жорий йилги битирувчилардир.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
27.5K views04:32
Ochish/sharhlash