Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди Самарқанд вилояти | Таълим / Образование

Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги мактаблардан бирининг 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлгани, чақалоқнинг отаси эса бошқа мактаб ўқувчиси экани айтилмоқда. Ҳозирда ўқувчи шифохонада, унинг онаси ишлаш учун бошқа мамлакатга кетган.

Болалар омбудсмани шундай ҳолат аниқланганини тасдиқлади. Унинг маълумотига кўра, 2009 йилда туғилган қиз 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган бола билан жинсий алоқада бўлган. 2024 йил 6 май куни шифохонада кўзи ёриган.

Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлса-да) Тойлоқ тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

@talim_obrazovaniye
Ойлик маошни ҳисоблаш