Get Mystery Box with random crypto!

Tajvid fani 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi tajvid_fani — Tajvid fani 🇺🇿 T
Telegram kanalining logotibi tajvid_fani — Tajvid fani 🇺🇿
Kanal manzili: @tajvid_fani
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.22K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanal Ustoz Jahongir Qoriga tegishli emas.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-12 19:46:38
9872. Ҳасбияллоҳу, ялиниб юзланувчи, сўровчиларнинг қўшниси, ато қилувчиси Аллоҳ етарли вакилдир!
Ҳасбияллоҳу, ёрдам сўрагувчиларнинг ёрдам бергувчиси, ташвишларидан халос этгувчиси Аллоҳ етарли вакилдир!
Ҳасбияллоҳу, паноҳ сўровчиларнинг паноҳи, ҳимоячиси ва бошпана сўровчиларнинг бошпана паноҳ бергувчиси, Аллоҳ етарли вакилдир!
Ҳасбияллоҳу, барча касаллик ва дардларга шифо ато этишида Аллоҳ етарли вакилдир!
Ҳасбияллоҳу, менга етган бало ва зарарни кетказишда, машаққатимни енгил қилишда Аллоҳ етарли вакилдир!

Фазилатли шайх Муҳаммад Закий Иброҳим.
arabicuz

@Tajvid_fani
7.0K views16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-06 14:50:14
Бахтсизликнинг беш масдари, келиб чиқиш сабаби:
- Намоздан узоқлашиш.
- Ота-онага итоатсизлик.
- Қуръондан узоқлашиш.
- Ёмон суҳбатдошлар билан бирга ўтириш.
- Тақдирга рози бўлмаслик.

@Tajvid_fani
8.8K views11:50
Ochish/sharhlash
2022-08-06 08:52:00
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

@Tajvid_fani
9.3K views05:52
Ochish/sharhlash
2022-08-05 20:17:28 Кийинган ялонғочлар номли мақоладан.

Эй ақлли синглим!
Сизни вақтинчалик чирой ва тентаклик шухрати ҳалокатли хатарга йўналтирмасин. Яқинда сиз унинг ҳужумига афсуслар қиласиз. Ўшанда бу надомат сизни бирор нарсадан қутқара олмайди.

Чирой тез кетади. У ўзидан сизга биргина асарни қолдиради: У оғир ташвиш бўлиб, унда сиз оловга ҳайдаласиз.

Мен сизни йўқ бўлиб кетувчи шаҳватга тўйинишингиз ва фоний лаззатга қарам бўлишингиз йўлида тангри таолонинг ҳамда жаннат ва дўзахни яратувчиси бўлган Аллоҳнинг ғазабини чиқаришингиздан огоҳлантириб сизни эҳтиёт қиламан.

Мен сизни ҳаяжонли очиқ (яланғоч) танангизни кишиларнинг ахлоқларини тойилтирадиган ва уларнинг ақлларини йўқотадиган ҳамда адашиш ва залолат водийларига туширадиган сирғанчиқ жой қилиб қўйишингиздан эҳтиёт қиламан.

Агар (шундай қилсангиз) сиз бир оз муддатдан кейин Аллоҳ таолонинг олдида одамларнинг гуноҳларини елкангизда кўтарасиз. У инсонлар Аллоҳнинг розилигига эргашиш билан саодатга эришган авлодлар эди. Бас энди улар ҳам сиз туфайли Аллоҳнинг ғазабини уйғотадиган йўлга юрганлари сабабидан бахтсиз кишиларга айландилар.

Аллоҳ таоло сизга омонат қилиб берган энг гўзал неъматни мусулмон йигитлардаги исломий хулқларни овлашга олиб борадиган энг яқин йўл қилиб олишлари учун Аллоҳнинг душманлари қўлига топширадиган қурол қилиб қўйишингиздан эҳтиёт қиламан.
Чунки уларда ҳамла қилувчи дахшатли ҳаёл ва бузиб ташловчи қўпол кучлар бор.

Имом Бутий ҳикматлари
Абдуллоҳ Ғуломов.

@Tajvid_fani
6.7K views17:17
Ochish/sharhlash
2022-08-03 20:15:39 Мусулмон мамлакатларнинг ақидавий ва фиқҳий мазҳаблари:

Ҳиндистон - Мотуридий, Ҳанафий
Саудия Арабистони - Салафий
Сурия - Ашъарий, Шофеъий
Туркия - Мотуридий, Ҳанафий
Марокаш - Ашъарий, Моликий
Бангладеш - Мотуридий, Ҳанафий
Бруней - Ашъарий, Шофеъий
Босна - Мотуридий, Ҳанафий
Афғонистон - Мотуридий, Ҳанафий
Озарбайжон - Шиа
Ироқ - Шиа
Фаластин - Ашъарий, Шофеъий
Покистон - Мотуридий, Ҳанафий
Яман - Ашъарий, Шофеъий
Индонезия - Ашъарий, Шофеъий
Қурдистон - Ашъарий, Шофеъий
Сомали - Ашъарий, Шофеъий
Судан - Ашъарий, Шофеъий
Эрон - Шиа
Малайзия - Ашъарий, Шофеъий
Ливан - 1/4 Ашъарий ва 1/4 Шиа
Мавритания - Ашъарий, Моликий
Тунис - Ашъарий, Моликий
Мали - Ашъарий, Моликий
Албония - Мотуридий, Ҳанафий
Ливия - Ашъарий, Моликий
Жазоир - Ашъарий, Моликий
Миср - Ашъарий, Моликий
Ўзбекистон - Мотуридий, Ҳанафий
Қирғизистон - Мотуридий, Ҳанафий
Тожикистон - Мотуридий, Ҳанафий
Қозоғистон - Мотуридий, Ҳанафий
Туркманистон - Мотуридий, Ҳанафий

Абдуллоҳ Раҳим
@Tajvid_fani
7.0K views17:15
Ochish/sharhlash
2022-07-15 09:40:19
Жума куни уч нарсага бепарво бўлма!

1. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
2. Каҳф сурасини ўқиш.
3. Ушбу кундаги дуо ижобат бўладиган фурсатни ўтказиб юбормаслик.

Қиёмат жума куни бўлади ва ўша куни қуёш ғарбдан чиқади.
Бугун қуёшнинг шарқдан чиққани эса, Бизга яна бир имкон. Эҳтимол сўнггисидир.

Шундай экан, ҳар кунимизни, ҳар онимизни қадрлайлик...

Жума муборак бўлсин

@Tajvid_fani
13.1K views06:40
Ochish/sharhlash
2022-07-15 09:40:19
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
11.0K views06:40
Ochish/sharhlash
2022-06-30 05:31:55 Tajvid fani darsi pinned Deleted message
02:31
Ochish/sharhlash