Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамд | Тафаккур соҳили

Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.

Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак
.
Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili