Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб: – Айтингчи, мен | Тафаккур соҳили
Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб: – Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея дардини достон қилди. – Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб: – Марҳамат сўранг! – деди. – Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради. – Йўқ, – Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна: – Йўқ, – деди. – Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.