Get Mystery Box with random crypto!

Оилапарвар     Ривоят қилишларича, эр-хотин анча вақтдан бери | Tafakkur egalari

Оилапарвар

    Ривоят қилишларича, эр-хотин анча вақтдан бери бирга умргузаронлик қилишарди. Кунлардан бир куни эрининг ювош ва босиқлигини унинг уддабурон эмаслигига йўйган хотин шикоятга оғиз очибди.

    Хотининг шикоятларидан кўнгли оғриган эр бир ҳафта давомида чуқур ўйга толиб, сукут сақлагач, охир-оқибат хотинининг олдига қоғозқалам қўйиб, дебди:

— Менинг барча камчиликларимни шу қоғозга ёзиб чиқ. Мен ҳам сенинг камчиликларингни ёзаман. Бир бошдан ҳаммасини муҳокама қиламиз.

    Хотин эри ҳақидаги барча гина-кудуратларини астойдил қоғозга тушира бошлабди. Эркак ҳам қўлидаги қоғозга нималарнидир битибди.

    Ярим соатдан сўнг иккови қоғозларини бир-бирига узатишибди. Эркак аёлининг икки саҳифалик шикоятига кўз югуртириб ҳайрон қолибди.

    Аммо хотин эрининг ёзганига кўз югуртириши билан хижолатдан қизариб кетибди. Ўз шикоятлари битилган қоғозни эрининг қўлидан олиб, йиртиб ташлабди ва қилган ишига пушаймон бўлибди. Эри ҳар икки саҳифага фақатгина бир жумла ёзган экан: «Азизам, сени яхши кўраман».

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3