Get Mystery Box with random crypto!

Тўртинчи йўналиш - тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш | Tadbirkor kundaligi

Тўртинчи йўналиш - тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласидир.

Бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилади.

«Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳокимларнинг эътиборини бир масалага қаратмоқчиман – мулк ҳуқуқига оид қарорларни улар томонидан бекор қилишга йўл қўйилмайди», - деди Шавкат Мирзиёев.

Яъни, ҳуқуқ берувчи ҳужжатни фақат суд ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин бўлади.