Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда АҚШ визаси учун янги виза суҳбатини белгилаш тизи | TABLOID

Ўзбекистонда АҚШ визаси учун янги виза суҳбатини белгилаш тизими ишга тушади.

Янги хизмат ёрдамида виза мурожаатчиларининг виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.

Янги суҳбат тизими 10 июндан бошлаб https://ais.usvisa-info.com/ веб-сайтида, 2 июль ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.

@tabloiduzbekistan