Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar

Telegram kanalining logotibi sv_live — Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Ибрат
Kanal manzili: @sv_live
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.30K
Kanalning ta’rifi

"Sirdaryo Live" расмий ахборот хизматининг телеграм канали
⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар
•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU
✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун: @UzAmirVine
📱 Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-25 09:31:45
Гулистон шаҳридаги 9-сон умумтаълим мактабида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказилди

Бугун, 25 май санаси барча мактабларда жорий ўқув йили ортда қолиб, бугун республикамиздаги барча мактабларда “Илм - саодат калити” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” янгради.

Худди шундай тадбир Гулистон шаҳридаги 9-сон умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Мазкур тадбир вилоят ҳокимлиги, Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, божхона билан ўтказилган тадбирларда яқиндан ҳамкорлик қилган ва фаол иштирок этган 11 нафар мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари божхона бошқармасининг “Фахрий ёрлиқ”, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Telegram | web-Site
RU | Instagram
6.0K views06:31
Ochish/sharhlash
2024-05-25 09:29:11
Бошқарма бошлиғи "Сўнги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди.

Бугун вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида чалинган келажак қўнғироғи ҳар бир қалбда акс-садо берди.

Гулистон шаҳар «Баҳор» маҳалласидаги 14-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган "Сўнги қўнғироқ" тадбирида Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Рузматов иштирок этди.

Бошқарма бошлиғи Дилшод Рузматов дастлаб Президентимизнинг битирувчи ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Уларни мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишлари, давлатга, жамиятга нафи тегадиган мутахассислар бўлиб етишишларига умид билдирди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Telegram | web-Site
RU | Instagram
5.9K views06:29
Ochish/sharhlash
2024-05-25 09:27:42
"Сўнгги қўнғироқ" садолари ёруғ манзиллар сари чорлаб турсин!

Боёвут туманидаги 43-умумтаълим мактабида "Илм-саодат калити" шиори остида "Сўнгги қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди.

Унда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Зохидов иштирок этиб, Президентимизнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда уларга мустақил ҳаётда омад тилади.

Тадбир давомида умумтаълим мактабини намунали хулқ ва аъло баҳолар билан тамомлаган ўқувчиларга Адлия бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури билан янада файзли бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, 2023-2024 ўқув йилини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва ўқувчиларига, битирувчи ёшларга омад ва зафарлар тилаймиз.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Telegram | web-Site
RU | Instagram
6.2K views06:27
Ochish/sharhlash
2024-05-25 08:03:17
Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади

Бугун барча шаҳар ва туманлардаги мактабларда "Илм - саодат калити" шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Гулистон шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тантанада иштирок этган вилоят ҳокими дастлаб Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Уларга келгусидаги ишларида омад тилади. Илм олишдан, изланишдан ҳеч қачон тўхтамаслик зарурлигини таъкидлади.

Йил давомида ўзининг одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари рағбатлантирилди.

Битирувчилар давлатимиз раҳбарига, устозларига берган меҳр-эътибори, билим ва тарбияси, ўзлари учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди. Ватан, мактаб, юксак орзу-мақсадлар ҳақида шеърлар айтилди. Қалбларни ҳаяжонга солиб, “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Telegram | web-Site
RU | Instagram
6.0K views05:03
Ochish/sharhlash
2024-05-25 08:02:10
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О совершенствовании системы приема на учебу в высшие образовательные организации и размещения государственного заказа"

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Telegram | web-Site
RU | Instagram
6.1K views05:02
Ochish/sharhlash
2024-05-25 08:01:08
«Oybek» - ГИЛАМ ЮВИШ ХИЗМАТИ

БИЗДА Гилам ва Паласлар
Одеяло ва плетлар
Парда  - Жалюзилар
Юмшок мебель ва уйинчоклар
Брусчатка ва Кафель

Энг асосийси ва кизикарлиси, курпачаларни пахтаси билан тозза ва сифатли ювиб берамиз !

Мурожаат учун
+998(99)272-7788
+998(33)666-7788

Етказиб бериш хизмати БЕПУЛ

Telegram гурухимиз
@guliston_gilam_yuvish_xizmati

Реклама учун: @UzAmirVine

@SV_LIVE - ишончли хабарлар
5.8K views05:01
Ochish/sharhlash
2024-05-24 08:01:12
#Тезкор

Айни дамда Гулистон шаҳрида жойлашган «Алпомиш» подстанциясидан чиқувчи 10 кВ «Намуна» фидерида кичик носозлик юзага келган.


Шу сабали Тараққиёт маҳалласининг айрим қисмида электр энергиясида қисқа мудатга узилиш бўлган.

«Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда», - «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Telegram | web-Site
RU | Instagram
6.1K views05:01
Ochish/sharhlash
2024-05-24 08:00:09
ЭНДИ СИЗ ЭЛEКТР ТАЪМИНОТИДА МУАММОГА ДУЧ КEЛСАНГИЗ  «ҲEТ» АЖ СИРДАРЁ ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛИГА ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ МУРОЖААТ ҚИЛСАНГИЗ БЎЛАДИ !

Электр энергияси таъминотида сиз яшаб турган  хонадон, маҳалла, туман ёки шаҳарда содир бўлаётган режавий ва авариявий узилишлардан тезкор ва ишончли маълумотга эга боълишни истасангиз, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали каналига оъз мурожаатларингизни йоъллашингиз мумкинлигини яна бир бор эслатиб оътмоқчимиз.

"Ҳудудий электр тармоқлари" Аж Сирдарё ҳудудий филиали Телеграм-каналига обуна боълсангиз, электр таъминоти корхоналарига ортиқча қўнғироқларсиз ва оворагарчиликларсиз оъзингизни қизиқтирган саволларга мутахассисларимиздан жавоб олиш ҳамда муаммоли масалаларга ечим топиш имкониятига эга боъласиз. 

Бундан ташқари, каналимиз орқали соҳадаги янгиликлардан мунтазам хабардор бўлиб боришингиз мумкин боълади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Telegram | web-Site
RU | Instagram
6.1K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash
2024-05-24 07:58:45
Сирдарё вилоятидан 2933 та дехқон хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олинг

➤ Оқолтин туманидан 354 ta (ko'rish)
➤ Боёвут туманидан 472 ta (ko'rish)
➤ Сайхунобод туманидан 160 ta (ko'rish)
➤ Гулистон туманидан 606 ta (ko'rish)
➤ Сардоба туманидан 344 ta (ko'rish)
➤ Мирзаобод туманидан 316 ta (ko'rish)
➤ Сирдарё туманидан 405 ta (ko'rish)
➤ Ховос туманидан 254 ta (ko'rish)
➤ Гулистон шаҳридан 22 ta (ko'rish)

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Telegram | web-Site
RU | Instagram
5.2K viewsedited  04:58
Ochish/sharhlash
2024-05-23 17:11:24
#Диққат

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради !!!

Ҳурматли фуқаролар!

Чўмилиш қоидаларига риоя қилинг!

Унутманг, арзимаган эътиборсизлик умрингиз заволи бўлиши мумкин.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Telegram | web-Site
RU | Instagram
5.6K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash