Get Mystery Box with random crypto!

#савол Такбир Ассалому алайкум! Муаззин такбир айтаётганда «Ҳ | Surxonmuslim.uz

#савол
Такбир

Ассалому алайкум! Муаззин такбир айтаётганда «Ҳайя алал фалаҳ»дeганида имом намозга қулоқ қоқиши кeракми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! “Мухтасарул виқоя” китобида :
Имом «Ҳайя ъалас-солаҳ» айтилганда туради ва «Қод қоматис-солаҳ»да бошлайди.
Яъни муаззин иқомани айтганда имом эшитиб туриб, «Ҳайя ъалас-солаҳ» айтилганда ўрнидан қўзғалиб туради ва «Қод қоматис-солаҳ»ни айтиб бўлганда намозни бошлайди. Иқомани тўлиқ айтиб бўлгунча бошламай турса ҳам бўлаверади. («Кифоя» китобидан).
Ҳозирги кунда имомлар такбир тўлиқ айтиб бўлингач сафларни текислаб, кейин такбир тахрима айтгани афзал. Шунда иқтидо қилувчилар суннат бўлган санони ўқишга улгуришади. «Қод қоматис-солаҳ»да бошлаш мандуб амал. Сано ўқиш эса суннат. Мундубни деб суннатдан қолиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz