Get Mystery Box with random crypto!

ТУРМУШ ЎРТОҒИ ВАФОТ ЭТГАН АЁЛЛАРГА ОТМ'ГА КИРИШДА ИМТИЁЗ БОРМИ | Surxon

ТУРМУШ ЎРТОҒИ ВАФОТ ЭТГАН АЁЛЛАРГА ОТМ'ГА КИРИШДА ИМТИЁЗ БОРМИ?

Вазирлар маҳкамасининг 402-сонли қарори тасдиқланган "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни таклиф этиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 2-бандида "турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар" деган банд бор, бундан келиб чиқадики сиз бу имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.

Тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

2022-йилнинг 7-март куни "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 87-сонли президент Фармони қабул қилинди.

Унда мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизлар ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат ОТМларига умумий квотадан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Сиз имтиёздан фойдаланиб ҳудудингиздаги Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг бўлимига мурожаат қилиб, тавсиянома олиб, бу имтиёздан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Бизни кузатиб боришда давом етинг!

(Сурхондарёликлар)
Тарқатинглар
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg