#Биласизми Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг кўрсаткичла | Surxondaryoda nima gap? | Rasmiy kanal
#Биласизми
Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг кўрсаткичларига қараб тақсимланади
Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қуйидагикўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари; халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар; TOP-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар; асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари; республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар; олий малака тоифасига эга ўқитувчилар; биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар; асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари; иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар; педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар; ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар; олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар; қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар; ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари; педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар; ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар; умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.