Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда «Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқа | Surxondaryo uchun

Ижтимоий тармоқларда «Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётган видеоси тарқалди. Ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум» деб тарқалган видеолавҳа юзасидан Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Маълум қилинишича, 1 июнь, душанба куни эрталаб соат 04:30 лар атрофида Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўли чеккасидаги «Тошкент» савдо мажмуаси ва «Дўстлик» буюм бозорларидан ташқарида, вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқаролар аниқланиб, уларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини тартибга солиш ишлари амалга оширилган. Ички ишлар органлари ходимларининг тартибни сақлашга қаратилган иши фуқаролар томонидан норозилик билдирилган. Шундан сўнг, жамоат тартибини ўрнатиш мақсадида вилоят ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган.

Ҳозирда воқеа содир бўлган ҳудудда жамоат тартиби тикланиб, ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилган.

@Uzbekistan_plus