Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда янги тайинланган ҳоким ёрдамчиси пора билан ушлан | Surxondaryo yo'llari

Сурхондарёда янги тайинланган ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёрдамчиси Б.Х. фуқародан 5,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фуқаро А.М. тумандаги “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида тадбиркорликни амалга ошириш учун ҳокимлик орқали ер майдони олмоқчи бўлган.

Ҳоким ёрдамчиси Б.Х. эса унга маҳалла ҳудудидан стадион ва спорт мажмуаси қуриш учун “Е-аукцион” орқали туман ҳокимлиги захирасида бўлган 60 сотих ер майдонини танишлари орқали олиб беришда ёрдам бериши мумкинлигини айтиб, эвазига фуқародан 5 миллион 500 минг сўм пул талаб қилади.

@Surxondaryo_da