Get Mystery Box with random crypto!

​​ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими

​​ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5598-сон фармойишининг 19-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қатағон қурбони бўлган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти, ўша пайтларда мамлакатимизда ҳукм сурган мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар, муайян тарихий воқеалар ҳақида энг яхши асарлар ижодий танловини эълон қилади.
Тақдим этилган ижодий ишларда дунёда глобал хавф-хатарлар кучайиб бораётган бир паллада миллий ўзликни англаш ва ҳақиқий тарихимизни тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлиги ёрқин акс этиши шарт. Шунингдек, мустабид тузум томонидан шафқатсиз қатағон қилинган давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндаларининг, оддий касб эгаси бўлган минглаб юртдошларимизнинг номлари ва хотираларини абадийлаштириш, уларнинг жасорати ва матонати мисолида ёш авлодимизни Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ижодий ишларнинг мазмун-моҳиятини ташкил этиши лозим.
Асарлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ариза билан тақдим этилади.
Тақдим этиладиган асарлар компьютерда 1,5 интервал, 14 шрифтда кўчирилган бўлиши зарур.
Танловда барча ижодкорлар иштирок этиши мумкин.
Белгиланган тартибга риоя қилинмасдан топширилган асарлар кўриб чиқилмайди.
Тақдим этилган асарлар муаллифларга қайтарилмайди.
Танлов ғолиблари махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Танловда иштирок этишни хоҳловчилардан ўзи ҳақидаги қисқача маълумот (паспорт нусха, фаолиятига оид маълумотнома) ҳамда ижодий ишларини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони) га топширишлари ёки уюшмага келмасдан маълумот ва материалларнинг электрон нусхаларини ( 97) 326-80-33 телеграм рақамига юборишлари сўралади.
Асарлар 2021 йилнинг 1 августигача қабул қилинади. Ғолиблар 31 август Қатағон қурбонлари хотираси куни арафасида эълон қилинади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук