2023-03-16 14:40:13
ТАЙИНЛОВ
Мамадиев Хусниддин Норбоевич Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1984 йилда Ангор туманида туғилган. 2005 йил Ўзбекистон миллий университети, 2012 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – социолог, ҳуқуқшунос, маданият, таълим ва фан социологияси.
Х.Мамадиев меҳнат фаолияти давомида Давлат ва жамият қурилиши академияси, Республика ёшлар маркази директори, Олмазор тумани ҳокимининг ўринбосари, Олмазор туман ҳокимининг ўринбосари – “Ёшлик” шаҳарчаси ҳокими ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бош инспектори лавозимларида меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2022 йилдан буён Президент таълим муассасалари агентилигининг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Сурхондарёликларга қўшилинг
@Surxon_Ahl
https://t.me/+RPRdI9tim-wYnA5a
394 viewsedited 11:40