#tavallud_kun
* * *
Кўзларинг маст,
Кокилинг шодон,
Гап бошладинг дилкаш, меҳрибон.
Ўзни бунча тутяпсан яқин...
Эрга теккан бўлмагин тағин?!
* * *
Дунёда бор учта чин дўстим:
Отам,
Онам...
Яна аллаким.
Учинчисин айтмоқ қийин иш,
Хотиним ҳам шунчаки таниш.
Анвар ОБИДЖОН
@sukunatdan_keyin