Get Mystery Box with random crypto!

Сайёр қабул: Тошкент шаҳри аҳолиси ва тадбиркорлари мурожаатла | СУҒУРТА☔️

Сайёр қабул: Тошкент шаҳри аҳолиси ва тадбиркорлари мурожаатлари эшитилди

Бугунги кунда очиқлик, ошкоралик ҳар бир давлат ташкилоти фаолиятининг асосий мезонларига айланиши лозим. Аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабуллар ташкил этилиши бу борада муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ҳамда суғурта ташкилотлари вакиллари аҳоли ва тадбиркорлар билан бўлиб ўтган сайёр қабулда мурожаат ва таклифлар тингланди. Суғурта бозорини ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган таклифлар умумлаштирилиб, келгусида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда акс эттирилиши таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда аҳолининг суғурта маданиятини ошириш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш, фуқароларнинг суғуртага бўлган ишончни ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

Telegram | Facebook | YouTube