Get Mystery Box with random crypto!

#Савол_жавоблар МАСЖИДНИНГ АЗОНИ ЭШИТИЛМАСА #CАВОЛ: Бизнинг | Soʻfi_Allohyor

#Савол_жавоблар

МАСЖИДНИНГ АЗОНИ ЭШИТИЛМАСА

#CАВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар уйингиз бир вақт бўлса ҳам азон овози эшитиладиган ҳудудда жойлашган бўлса уйда бирор фарз намозини ўқимоқчи бўлсангиз азон айтмасдан ўқишингиз ҳам мумкин. Аммо азон айтсангиз фазилат бўлади. Бордию масжиднинг азони эштилмаса азон ва такбирни тарк қилиш макруҳ, ўзингиз эшитадиган даражада айтсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/sufi_ollohyar